Душанбе-Ўзбекистон чегараси йўлини таъмирлаш учун маслаҳатчилар танлаш давом этмоқда

Дата: 11:53, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ - Душанбе-Ўзбекистон чегараси йўли участкасини тиклаш учун маслаҳатчилар танлаш давом этмоқда, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистонда M41 Душанбе-Ўзбекистон чегараси йўли участкасини тиклаш учун якка маслаҳатчилар танлаш ва модернизация қилиш бўйича конкурс давом этмоқда”, - деб хабар беришди ТР Транспорт вазирлигида.

Маслаҳатчидан иш берувчига лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишда молия мутахассиси сифатида кўмак бериш талаб қилинади.

Молия мутахассисининг асосий вазифаси ТР Транспорт вазирлигининг лойиҳаларни амалга ошириш марказида молия масалалари бўйича ёрдам беришдан иборатдир.

Молия мутахассиси халқаро ёки халқаро донорлар томонидан молиялаштириладиган ташкилотларда (ОТБ, ЕТТБ, ИҲБ, ЖБ ва бошқаларда) камида 2 йил иш стажига эга бўлиши, ҳисобчилик ва солиқ ҳисоби, молия тартиблари бўйича яхши билимга эга бўлиши керак.

Конкурс таклифлари 2016 йил 19 декабргача қабул қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: