РФ мудофаа вазири Шойгу Ўзбекистон ва Россия ҳамкорилигини “мутлақ конкрет” дея баҳолади

Дата: 16:38, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – РФ мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Ўзбекистон ва Россия ҳамкорилигини “мутлақ конкрет” дея баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия ҳарбий муассаси раҳбари ушбу баёнотни Тошкентда Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан учрашув чоғида қилди.

“Бу, албатта, биринчи навбатда Ўзбекистон чегараларидаги барча хавф ва таҳдидлар билан боғлиқ. Шу ерда Суриядан қўшни давлатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга кўчиб ўтаётган халқаро терроризм хавфининг ўсиб бораётганини ҳам тилга олмасликнинг иложи йўқ”, - деб иқтибос келтиради Шойгудан РФ ахборот ва оммавий алоқалар бўлими.

“Биз Афғонистондаги вазият янада барқарорлашмоқда, дея олмаймиз, чунки Сурияни тарк этаётган жанговар бўлинмалар Афғонистонга ўтмоқда. Ва бу ерда, албатта, зарур бўлганда давлат манфаатларини ҳимоя қилиши мукин бўлган ҳарбий мутахассислар тайёрлаш муҳим роль ўйнайди”, - деди Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

“Шу сабабли биз нафақат тажриба алмашишга тайёрмиз, балки Ўзбекистон қуролли кучлари учун кадрлар тайёрлашга тайёрмиз. Худди ўшу сабабли, бугун Россиядаги ўқув муассасаларида ўқиётган ҳарбий мутахассислар сонини бир неча фоизга эмас, бир неча баробар ошириш”ни режалаштирмоқдамиз”, - деди Шойгу.

Россия вазири сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳарбий мутахассислари Россияда, шу жумладан, Сурияда олинган тажриба асосидаги яхши, чуқур билимларга эга бўлмоқда.

“Шунингдек, алоҳида режани, яъни дастур тайёрлашни ҳам муҳим деб ҳисоблаймиз, уни эса сиз билан Россияда августда бўлиб ўтадиган ‘Армия-2018’ Халқаро ҳарбий-техник форум чоғида кўриб чиқишга умид қиламиз, ушбу жараёнда сиз билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисини ҳам ўтказишимиз мумкин”, - деб хулоса қилди Шойгу.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов россия-ўзбек ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлигини юқори баҳолади ҳамда “россиянинг тажриба ва қудратини” таъкидлаб ўтди.

“Биз Россияни бутун дунёда ва минтақада обрўга эга мамлакат деб биламиз. Бизнинг тарихий алоқаларимиз, маданий, иқтисодий алоқаларимиз – буларнинг барчасини ташлаб қўйиб бўлмайди. Икки мамлакатни боғлаб турган ришталарни, ўйлайманки, сиз билан бундан кейин ҳам ривожлантирамиз”, - деб таъкидлади Азизов.

У икки мамлакат ўртасида кадрлар тайёрлаш, бўлинмаларнинг ҳарбий-техник таъминоти ва ҳарбий тайёргарлиги соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида қайд этди.

“Россиялик мутахассислар жуда кўп ёрдам бермоқда ва, табиийки, Ўзбекистон делегацияси ва жамоалари ‘АрМИ’да ва ‘Армия’ форумида қатнашмоқда. Бу бизга фақат фойдали”, - деди Ўзбекистон мудофаа вазири.

Сурат манбаи: https://ok.ru/mil/topic/67245097954082

Янгилик билан ўртоқлашиш: