Тошкентда ўзбек-тожик чегараси масалалари муҳокама қилинди

Дата: 16:34, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – 15-18 ноябрда Тошкентда Давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ сайтига асосланган ҳолда.

 “Учрашувлар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди, жумладан аввал мувофиқлаштирилмаган айрим участкалар бўйича фикр алмашилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: