Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Дата: 11:55, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди, деб хабар беради Trend нашри.

“Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди. Ўзбекистон ҳам Туркия фуқаролари учун визаларни бекор қилади, деган умиддамиз”, - деди Туркия Ташқи ишлари вазири Мевлют Чавушоғли.

Турк ташқи сиёсий муассасаси раҳбарининг сўзларига кўра, Анқара Тошкент томонидан ҳам муқобил қадам кутмоқда.

Маълумки, бундан олдинроқ Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоғон Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: