Уяли алоқа операторлари Ўзбекистон фуқароларини оммавий спам-хабарномалар ҳақида огоҳлантирдилар

Дата: 11:31, 10-01-2019.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – UMS, Beeline ва Uzmobile уяли алоқа операторлари Ўзбекистон фуқароларини оммавий спам-хабарномалар ҳақида огоҳлантирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Операторлар хабарларида қайд этилишича, SMS, мессенжер ва ижтимоий тармоқлар орқали компания гўё ўз туғилган кунида бепул интернет-трафик ва дақиқалар шаклида бонуслар бераётганлигини ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хабар матнида айтилишича, бу бонусни олиш учун хабарни бошқа 20 абонентларга юбориш зарур. Бу хабарлар кўп сонли абонентлар орасида тарқалишга улгурилган.

Компаниялар бу хабар ёлғонлигини маълум қилиб, абонентлардан унга ишонмасликни сўрашди, шунингдек, спам манбасини топиш ва уни бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини айтиб ўтдилар.

Сурат манбаи: https://newizv.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: