Ўзбекистон бутунжаҳон терроризм индексида 130 мамлакат орасида 117-ўринни олди

Дата: 17:43, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳар йили Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан тузиладиган Бутунжаҳон терроризм индексида 130 мамлакат орасида 117-ўринни олди.

Хусусан, терроризм таъсири Украина (11), Хитой (23), Россия (30), Тожикистон (56), Қирғизистон (84), Беларусь (86), Грузия (87), Эстония (92), Қозоғистон (94), Озарбойжон (106) ва Арманистонда (108) анча юқори.

 Шу билан бирга, терроризм таъсири Молдова (129), Литва, Латвия ва Туркманистонда (130) янада паст.

Қайд этиш зарурки, терроризм таъсирини ҳеч қандай сезилмаслигини англатувчи 130-ўринни 35 мамлакат бўлишиб олди.

Терроризмниг энг юксак таъсирини билдирувчи биринчи ўч поғонани Ироқ, Афғонистон ва Нигерия эгаллади.

Глобаль терроризм индекси (The Global Terrorism Index) – кенг кўламли тадқиқот бўлиб, у жаҳон мамлакатларида террористик фаолик даражасини ўлчайди ва қасми давлатлар террористик хавф билан тўқнашаётганлигини кўрсатади.

Индекс Сидней университетининг (Австралия) Иқтисодиёт ва тинчлик институти (The Institute for Economics and Peace) халқаро экспертлари томонидан тузилган бўлиб, у террористик ҳодисалар сони, қурбонлар сони, жабрланганлар сони, моддий зарар миқдори каби кўрсатичлар бўйича ҳисобланади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: