Ўзбекистон Қирғизистонга 170 бошдан зиёд чорва молларини қайтарди

Дата: 16:34, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари 170 бошдан зиёд майда чорва молларини қирғиз томонига қайтардилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси хабарига асосланган ҳолда.  

Яқинда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевга қирғизистоннинг Боткен вилояти раҳбарияти мурожаат қилиб, сентябрда вилоят ҳудудига ўтиб кетган 170 бошдан зиёд майда чорва моллари подасини қайтаришда ёрдам сўради.

Ўзбек томони бунга розилигини билдирган.

“17 ноябрда томонлар бошланғич келишувга кўра Фарғона туманидаги “Водил” божхона постида қирғиз томони вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда чорва моллари Қирғизистон фуқароси А.Закировга қайтарилди. Жараёнда Қирғизистон чегара вакили подполковник К.Исроилов бошлиқ қирғиз чегарачилари ҳам қатнашишди”, – деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил 23 сентябрда ўзбек чегарачилари Фарғона туманидаги Япағи аҳоли пунктида тўрт номаълум шахснинг Ўзбекистон тарафга 170 бошдан зиёд майда чорва моллари подасини ҳайдаб ўтаётганини пайқаб қолишган. Юқоридаги шахслар чегарачиларни сезиб қолиб, подани қолдириб Қирғизистон ҳудудига яширинганлар.

 2016 йил октябрда ушбу факт бўйича Давлат божхона қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси жиноят иши очган, кейинчалик иш Фарғона тумани ИИБга топширилган, сўнгра мазкур иш қонунбузарлар бўлмагани сабабли ёпилмаган эди. Топилган чорва моллари “Фар Гулнора келажаги” фермер хўжалигида сақланаётган эди.

“Қирғизистон билан чегара ҳамкорлиги ҳақида келишувга эришилгани муносабати билан ва мамлакатлар орасида яхши қўшничилик алоқаларини ҳисобга олган ҳолда топилган чорваларни қирғиз томонига қайтариш ҳақида қарор қабул қилинди”, - деб таъкидлади куч тизимидаги манба. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: