Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари “одам савдоси”га чек қўйдилар

Дата: 13:26, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизик хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда Туркияга қизларни ноқонуний йўллаш канали фаолиятига чек қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимлари хабарига асосланган ҳолда.

Пойтахтнинг Сегели туманида истиқомат қилувчи 35 ёшли Шахноза Ҳақбердиева Ўзбекистондан хорижга қизларни жинсий қулликка жўнатиш каналини ташкил қилган. У қизларни Самарқанд, Тошкент ва Тошкент вилоятида Туркияга юқори ҳақ тўланадиган ишларга жўнатиш баҳонасида ёллаган.

“Туркияга етиб келган қизларни УЖГ бошлиғининг ўзи - Адил Кумру исмли шахс кутиб олган  ва турли баҳоналар билан паспортларини олиб, уларнинг ҳар бири учун тўланган 2 минг долларни “ишлаб беришга” мажбур қилган. Яъни Ҳақбердиева қизларни Кумруга оддийгина сотган”, - дейилади хабарда.

Қизларга туризм соҳасида юқори ҳақ тўланадиган иш ваъда қилган Ҳақбердиева орган ходимлари томонидан Истамбулга Ўзбекистоннинг тўрт фуқаросини жўнатиш пайтида қўлга олинган.

Тергов жараёнида Ҳақбердиева ўзининг қонунга хилоф фаолиятига Самарқандда яшовчи Ғайрат Рауповни жалб қилган. У қизларнинг хужжатлари ва уларга туркиягача чипталар олиб бериш билан шуғулланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: